Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг «Технология ва сервис хизмати» кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7.000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.