«Болалар илк ривожланишида инновацион ёндашув» биринчи ўзбек-хитой форумида Ўзбекистон педагогларининг эшитишда нуқсони бўлган болалар билан ишлаш услублари бўйича ўқитиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Пекин педагогика университети ва Сун Цинлин номидаги жамғарма билан ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. Яқин вақтларда илк 25 нафар педагог Хитойга малака ошириш учун йўлга чиқади, дея хабар қилди Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Эшитиш ва нутқ реабилитацияси маркази бошлиғи Дао Вэйцзе Хитойда 6 ёшгача бўлган эшитишда нуқсони бор болалар билан ишлаш тизими тўғрисида сўзлаб берди. ХХРда эшитишда нуқсони бўлган болалар сони ҳар йили тахминан 23 минг нафарга ортмоқда. Бу аҳолининг ўсиши билан боғлиқ, деди мутахассис.

Дао Вэйцзенинг сўзларига кўра, Хитойда ногиронлиги бўлган болалар давлат томонидан кучли ҳимоя остига олинган. Беш йилдирки эшитишда нуқсони бўлган болаларга эшитиш ускуналари бепул ўрнатилмоқда ва уларга бепул хизмат кўрсатилмоқда. Биринчи йилги реабилитация харажатлари тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Эшитишда нуқсони бор болалар учун марказ эшитишни ривожлантириш ва тўғрилашга қаратилган махсус дастур бўйича болаларни ота-оналари билан бирга ўқитишни таклиф этади. Марказ ҳар йили яқин эшитишда нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болалар билан ишлаш бўйича 2000 нафарга реабилитолог ва тарбиячиларни тайёрлайди. Хитойнинг барча провинцияларида эшитишда нуқсони бўлган болаларни реабилитация қилиш муассасалари очилмоқда. Тарбиячилар тиббий тавсияларни ҳисобга олган ҳолда таълим олади.

Дао Вэйцзе Ўзбекистон мактабгача таълим муассасаларидаги шароитлар ва уларнинг техник имкониятлари тўғрисида сўзлар экан, эрта босқичларда техник кўмак ва реабилитацион чоралар зарар эканини таъкидлади. Биринчи навбатда оилалар ёрдамга муҳтож бўлади. Бунинг учун тиббиётчилар, реабилитологлар ва психологлар бошчилигидаги мутахассислар жамоаси лозим, деди мутахассис.