Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов 8 июнь куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар қилгандик.

Octagon MMA промоушени Муродовга ким рақиблик қилишини маълум қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик спортчи Octagon12 турнири доирасида бразилиялик Уда Перейрага қарши жанг қиладиган бўлди, дея хабар бермоқда Olamsport сайти.

Маълумот учун, Маҳмуд шу кунгача ММАда 20 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган. Перейранинг бу борадаги кўрсаткичи эса 13−3 ни ташкил этади.

Жанг Словакиянинг Братислава шаҳрида бўлиб ўтади.