Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бобурмирзо Облақулов 1972 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. 1989 йил Самарқанд шаҳар 31-умумтаълим мактаб тамомлаган,

1991−1995 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган. Пастдарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.