25 май куи Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган Chevrolet Spark (Ўзбекистон давлат рақами 50 Н982 НА) автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган юк машинасига урилиб кетди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати Қозон шаҳридаги бош консулхона маълумотига таянган ҳолда.

Натижада ҳайдовчи Дадахонов Носиржон Тошмуродович (12.11.1961-й. т.) ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек Турсунбек ўғли (05.05.1991-й.т.) олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этди.

Фуқаролар Қодиров Абдуғаффор Абдужабборович (13.01.1969-й.т.) ва Холиқов Абдиқодир Абдумаликович (02.07.1969-й.т.) Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган, дейилади хабарда.