2019 йил 18 май куни соат тахминан 14:00 ларда Тайлоқ тумани Сочак маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Д.Ш. бензин ёқилғисини устидан қуйиб чўнтагидан ўт ёққич (зажигалка) олиб ўзини ўзи ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган ва яқин қариндошлари томонидан қутқариб қолиниб, РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

РШТЁИМ Самарқанд филиали томонидан берилган маълумотномада, фуқаро Ш. Д. II-III АБ даражали 80% термик куйиши, термоингаляцион травма, куйиш шоки ўта оғир даражаси ташхиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 2019 йил 19 май куни соат тахминан 01:30 ларда фуқаро Д.Ш. РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

Мазкур ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд еки йўқлигини аниқлаш мақсадида 2019 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Тайлоқ туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.