Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 майдаги қарорига биноан йилига 75 млн дона пластик карточка ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш билан Ягона умумреспублика процессинг маркази қўшма корхонаси ва «Veridos GmbH» немис компанияси шуғулланади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Қурилиш 2019−2020 йилларда инвесторнинг ўз ресурслари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 2022 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қуввати билан ишга туширилгач, камида 100 та иш ўринлари яратилади. Микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ишлаб чиқариш учун дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналари харид қилинади.

Бу 2018 йил 18 апрелдаги президент қарорида назарда тутилган ID-карталар, ҳукумат мобиль алоқа тизими ва транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг замонавий тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни кафолатлаши лозим. Шунингдек, «ассортимент"да никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома картаси, соғлиқни сақлаш картаси (тиббий суғурта), ижтимоий карталар (нафақахўрлар, талабалар, кам таъминланганлар учун), транспорт ва махсус карталар (ҳарбий хизматчилар ва давлат хизматчилари учун) мавжуд. Экспортни ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 20%игача босқичма-босқич етказиш режалаштирилаётир.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 июнгача бўлган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ҳам амалга оширилади, қўшма корхонага 2021 йил 1 июлга қадар солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.