Фурқат Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни бу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар берди ИТСВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Фурқат Раҳимов бунга қадар 2017 йил августидан Самарқанд шаҳри ҳокими, 2017 апрелидан эса Самарқанд вилоятининг Булунғур туман ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган. 2006−2017 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис, сўнгра бўлим бошлиғи бўлган.