2019 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Aмерика Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси етиб тайинланган Даниэл Розенблумни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар екан, уни қутлади ва масъулиятли вазифасини бажаришда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2018 йил май ойида AҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-AҚШ муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.