Президентнинг 20 майдаги фармони билан Зоҳиджон Зиёев Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

У 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаб, 2010 йилда Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университети магистратурасида таҳсилни давом эттирди. Ўтган йили Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлади.

2010−2012 йилларда «Ўзбектелеком» компаниясида, 2012−2015 йилларда — Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатди. 2015−2017 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида хизмат қилди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият кўрсатди.