Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар С.С. ва Г. Б.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ҳар иккала фуқарода декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 131 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 4 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.