Ўзбекистон президентининг 21 майдаги қарори билан Шораҳмедов Шоҳруҳ Шотурғунович молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Шоҳруҳ Шораҳмедов (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998) ва Буюк Британиянинг Эксетер университетини (1999) иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон президенти Администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консультанти лавозимида самарали фаолият кўрстиб келган. Молия — иқтисод соҳасидаги иш стажи 18 йил.

Шоҳруҳ Шораҳмедов ижтимоий соҳа — таълим, соғлиқни-сақлаш, маданият ва спорт, шунингдек фан соҳалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблағларини бошқариш ва оқилона фойдаланиш тартиб-қоидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истиқболдаги устивор вазифаларини чуқур биладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб ҳисобланади, дейилади хабарда.