Жорий йилнинг апрель ойидан бери Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Илҳом Норқулов — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетида ва Глазго университетининг (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналишида таҳсил олган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган етук мутахассис Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган эди. 2013−2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.