19 май куни Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманидаги кафеда содир бўлган оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари пичоқ жароҳатини олди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Россиядаги бош консулхона маълумотига таянган ҳолда.

Улар: Зиёев Паҳлавон Бахтиёрович (15.10.1987 й. т.), Зиёев Шаҳриёр Бахтиёрович (3.09.1986 й. т.), Зияев Анвар Ахрорович (7.07.1987 й. т.) ва Маҳмудов Абдуазиз Мажидович (16.07.1995 й. т.)

Паҳлавон ва Шаҳриёр ЗиёевЖанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институти шифохонасига ётқизилди ва жарроҳлик бўлимида.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 111-модда 3-қисми (қасддан саломатликка оғир зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Вазият бош консулхона назорати остида, дейилади хабарда.