Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Ҳанил шифохонасида ёнғин вақтида олган куйиш жароҳатларидан вафот этди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ходимлари томонидан марҳумнинг жасадини отаси ва акаси ҳамроҳлигида Сеулдан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Сеулдаги Мутал Юлдашев ва Фарруҳ Мўминов бўлган квартирада ёнғин юзага келган эди. Оқибатда Фарруҳ Мўминов ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.