Самарқанд вилоятида қурилиш ишларига доир Вазирлар Маҳкамасининг учта қарори қабул қилинди, дея хабар берди Norma.uz.

Каттақўрғон туманида 340 млн АҚШ долларилик цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг натижасида 600 та иш ўрни яратилади.

Булунғур сув омборини қуриш режалаштирилмоқда, у 2021 йил 1 июлгача фойдаланишга топширилади. Лойиҳага доир асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар тасдиқланди. Унинг умумий суммаси 46 млн АҚШ долларидан ортиқ. Қурилиш якунига кўра 51 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, 2019−2022 йилларда қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинаган автомобиллар йўллари (узунлиги 103 км), барпо этиладиган туннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Бунинг учун 2,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.