Ҳукуматнинг 2019 йил 13 майдаги қарори билан Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, кафолатни олиш учун ширкатлар туман ҳокимлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

Ҳокимликлар 1 иш кунида ҳужжатларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига ва молия бўлимига юборади.

Мазкур органлар 5 иш кунида:

танқидий мулоҳазалар бўлганида — рад этиш сабабларини кўрсатиб ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун муддатни кўрсатиб ҳокимликка юборади;

танқидий мулоҳазалар бўлмаганида — лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани ҳокимликка юборади.

Ҳокимликлар 5 иш кунида ширкатларга кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорлик юзага келганида тижорат банки 3 иш кунида ҳокимликларни хабардор қилади.

Ҳокимлик 5 иш кунида хатни кўриб чиқади ва ширкатнинг қарзини банкка қайтариш бўйича қарор қабул қилади.


https://t.me/huquqiyaxborot