Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 17 май куни «Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 412-сон қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга биноан Каттақўрғон туманида 2019−2021 йилларда умумий қиймати 340 млн AҚШ долларилик йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи — «Hengyuan cement» қўшма корхонаси ташкил этилди.

«Hengyuan cement» қўшма корхонаси 2020 йил 1 октябрга қадар:

«Hengyuan cement» ҚК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллаптириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;

импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жихозлар, приборлар, эхтиёт кисмлар, инструментлар — мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинди.