Ўзбекистонда Saudi Aramco Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

РИА Новостининг хабар қилишича, 14 май куни Саудия Арабистони шарқидаги нефть конларидан ғарбий қирғоқдаги портга элтувчи нефть қувури портловчи моддалар ўрнатилган учувчисиз қурилмалар ҳужумига учради. Иккита насос станциясига шикаст етиши натижасида нефть қувурида хом ашё етказиб бериш тўхтатилган.

«Мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади», — дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақирди.

Яманнинг «Ансор Аллоҳ» (хуситлар) ҳаракати нефть қувурига ҳужумдан сўнг қиролликка асосий объектларга янги ҳужумлар уюштирилиши ҳақида таҳдид қилди. Саудия Арабистони Вазирлар кенгаши нефть қувурларига қарши террористик ҳужумлар нафақат қироликка, балки энергетик ресурслар хавфсизлиги ва жаҳон иқтисодиётига қарши қаратилганини маълум қилди.