18 май куни 10:00 да Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида чиладиган таълим ярмаркасида Туркиянинг 30 та университитети вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, дея хабар қилди Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Газета.uz"га.

ОТМлар 14 давлатдан 162 та университетни бирлаштирган Кавказ университетлари уюшмаси (KUNİB) — халқаро таълим ташкилоти томонидан ярмаркага таклиф этилди.

Ярмаркага ташриф буюрувчи Туркия университетлари ректорлари Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни имзолайди.

Бундан ташқари, 20 май куни 10:00 да Тошкентдаги Tashkent International меҳмонхонасида YÖS (чет эллик талабаларни саралаш) имтиҳонини ташкил этади. Саралашдан ўтган номзодлар Туркиядаги 71 та университетдан бирида таълим олиши мумкин.