16 май куни Комилжон Раҳимов 73 ёшда ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Комилжон Раҳимов 10 йил давомида — 1985−1995 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа вазири лавозимида, 1995 -1998 йиллар давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган.

У 1946 йил 23 февралда Урганчда таваллуд топган. 1969 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган, 1969−1971 йилларда Байкал орти ҳарбий округида ҳарбий хизматни ўтаган, 1971 йилдан 1976 йилгача Урганч телефон алоқа узели бош муҳандиси лавозимидан Хоразм вилояти почта-телеграф алоқа узели бошлиғи лавозимигача бўлган меҳнат йўлини босиб ўди.

Нафақага чиққунига қадар Комилжон Раҳимов «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори ва «Камалак-ТВ» бош директори маслаҳатчиси лавозимлари фаолият кўрсатган.