АҚШ Савдо вазирлиги «фаолияти АҚШ миллий хавфсизлигига зид келувчи» Хитойнинг Huawei телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчисини қора рўйхатга киритишга қарор қилди, дея хабар берди BBC Рус хизмати.

Компания билан бирга, унинг «фаолияти АҚШ миллий хавфсизлигига зид келувчи» яна 70 та бўлинмаси ҳам қора рўйхатга киритилди. Huawei қандайдир ускунани етказиб берадиган Америка ишлаб чиқарувчисида Америка ҳукуматининг махсус лицензияси бўлиши талаб этилади.

АҚШ ҳукумати Huawei компаниясини Америка санкцияларини айланиб ўтган ҳолда Эронга тақиқланган молиявий хизматларни кўрсатганликда, шунингдек ушбу қоидабузарликларни тергов қилиш жараёнида АҚШга тўсқинлик қилишга уринганликда айбламоқда.

Аввалроқ, чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ахборот-коммуникация инфратузилмаларини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун фавқулодда вазиятни жорий этишни кўзда тутган фармонни имзолади. Бироқ фармонда ҳеч қандай аниқ бир компания номи тилга олинмаган.