Бугун Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расман хабар берди, дейилади Zarnews.uz тарқатган маълумотда.

2019 йил 16 май куни соат 09:30 ларда ҳайдовчи Пайариқ тумани Бобур маҳалласида яшовчи Ориф Ахматов бошқарувида бўлган «Мидибус» русумли 30 324 VAA давлат белгили автобус Маърифат кўчаси томондан Имом Ал-Бухорий кўчаси томонга бошқариб бораётган вақтида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Жаҳонгир Холбеков бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Спарк» ҳайдовчиси Ж.Холбеков чап ўмров суяги синиши билан шифохонага ётқизилган.

Автобус йўловчилари — Зарифа Эргашева ўнг қўл билак суягининг ёпиқ синиши, Маҳбуба Қодирова эса чап умров суягининг синиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.