WhatsApp мессенжерида телефонларга зарарли дастурий таъминотни ўрнатишга имкон берувчи камчилик аниқланди, дея хабар қилди Meduza.

Вируслар қурилмага WhatsApp қўнғироқлари ёрдамида ўрнатилган, бунда фойдаланувчи қўнғироқларга жавоб бера олмаган, дастур эса автомат равишда ўрнатилган. Шунингдек, қўнғироқлар рўйхатида ушбу қўнғироқ тўғрисидаги маълумотлар сақланиб қолмаган.

Вирус Исроилнинг махсус хизматлар, жумладан Исроил Мудофаа вазирлиги учун дастурий таъминотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган NSO Group компанияси томонидан ишлаб чиқилгани маълум бўлди. Компания ўз ишланмаларидан фойдаланмаслигини, буюртмачилар учун эса жавоб бермаслигини маълум қилиб, ички текширув ўтказа ваъда берди.

WhatsApp ҳужумлар бўлиб ўтганини тасдиқлади ва улар саноқли фойдаланувчиларга қаратилгани, унинг ортида махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилувчи хусусий компания турганини қайд этди.

Камчилик 13 май куни чиқарилган илованинг сўнгги талқинида бартараф этилди. Фойдаланувчиларга дастурни янгилаш тавсия этилди.