Туркия атом энергияси назоратчиси — Turkey’s Atomic Energy Authority (TAEK) — Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси қураётган «Аккую» атом эектр станцияси пойдевори бетонида икки марта ёриқлар пайдо бўлганини аниқлади, дея хабар қилди РБК Туркиянинг Haber Turk нашрига таянган ҳолда.

ТАЕК пойдевор бетонидаги биринчи ёриқни ўтган йилнинг июлида аниқлаган эди. Шундан сўнг «Росатом» бетонни қайтадан қуйди, бироқ назоратчи янги ёриқни аниқлади. Россия компанияси яна бетонни алмаштиришга мажбур бўлди. шундан сўнг 2018 йил сентябрида АЭС қурилишида янги пудратчи, 50 фоизи «Росатом"га тегишли бўлган «Концерн Титан-2» компанияси пайдо бўлди. Бироқ ўшанда пудратчининг алмаштирилишига пойдевордаги ёриқлар сабаб бўлгани хабар қилинмади.

«Ўтган йилдаги ёриқлар бетон аралашмасини танлаш вақтида, яъни бетон синов мақсадида қуйилганда аниқланган эди. Аралашмани танлаш босқичида ёриқлар пайдо бўлиши мумкин, бу меърий ишчи ҳолат», — дея тушунтириш берди РБКнинг «Росатом"даги ахборот манбаси. У натижада ёрилмайдиган аралашма танланганини қўшимча қилди.