Эндиликда ҳар бир смартфон эгаси ўз шахсий Paynetига эга бўлиши мумкин. Бунинг учун смартфонингизга iOS ёки Android платформаларидаги «Paynet.uz» мобил иловасини ўрнатиш ва унга банк картасини бириктиришингиз керак бўлади холос. Натижада ўзингиз учун қулай вақтда, ҳатто кечаси, байрамларда, уй ёки ишхонангиздан чиқмаган ҳолда хизматлар учун тўловларни амалга ошира оласиз.


Бироқ «Paynet» бу билан чекланиб қолмоқчи эмас, компания фойдаланувчилар учун янада яхшироқ хизмат кўрсатиш мақсадида «Paynet Bonus» содиқлик тизимини ишга туширди. Бу тизим ҳар бир фойдаланувчига хизматлар учун тўловларни амалга оширишда маблағларини тежашга ёрдам беради. Эндиликда «Paynet» тўлов миқдорининг 1,5 фоизини cashback кўринишида қайтаради. Тежаб қолинган маблағлардан бошқа хизматлар учун тўловларда фойдаланишингиз мумкин.

Тўлов хизматларидан қандай фойда олиш мумкин?

Аввало, смартфонингизга «Paynet.uz» мобил иловасини ўрнатишингиз керак. Рўйхатдан ўтиш жуда қулай ва осон. Рўйхатдан ўтишингиз билан мобил иловада бонусли карта пайдо бўлади.


Банк картангизни иловага бириктириб, унинг ёрдамида хизматлар учун тўловни амалга оширсангиз, тўловнинг 1,5 фоизи дарҳол бонус картангизга қайтарилади.

Масалан, Интернет учун 100 минг сўм тўласангиз, 1500 сўмлик балл бонус картангизга қайтарилади. Мобил алоқа учун 50 минг сўм тўлаганингизда, бонус картангизга 750 сўмлик балл қўшилади. Бонус карта иловада онлайн кўринади, шунинг учун тўпланган маблағлар миқдорини хоҳлаган вақтингиз билишингиз мумкин. Бонус картангизда етарлича балл тўпланган бўлса, улардан «Paynet.uz» тизимидаги ҳар қандай хизмат учун тўловларни амалга оширишда тўлиқлигича фойдаланишингиз мумкин.


Шундай қилиб, эндиликда сиз Интернет, уяли алоқа операторлари, телевидение, онлайн савдо платформалари ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириб, маблағларингизни тежаб қолишингиз мумкин. Коммунал тўловларни амалга ошириш ёки жарималарни тўлаш учун ДЙҲХБ биносига бориб, навбатда туришга ҳожат йўқ — буларнинг барчасини «Paynet.uz» мобил иловаси орқали амалга оширишингиз мумкин. Иловада 270 дан ортиқ турли хизматлар учун тўловлар мавжуд.

Изоҳ: картадан картага пул ўтказиш, Давлат хизматлари ёки коммунал тўловларни амалга ошираётганда бонус тўланмайди.


«Paynet» компанияси 2005 йилдан буён доимий равишда кенгайиб келмоқда ва бугун Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири. Республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган 15 мингдан ортиқ тўлов пунктларида «Paynet» тўлов тизими ёрдамида кунига ўртача 1,3 млн аҳоли тўловларни амалга ошириб келмоқда.

Компания ҳар доим замон билан ҳамнафас қадам ташлаган ва бугун янада кўпроқ қулайликларни таклиф этмоқда.

Батафсил маълумот олиш учун: (+998) 71−202−07−07

Сайт: paynet.uz

iOS ва Android учун «Paynet.uz» мобил иловасини юклаб олинг

Реклама ҳуқуқи асосида.