2019 йил 13 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил март ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли Ф.К. ва Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 61 ёшли Б.М. «Чорсу» деҳқон бозори олдида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 62 ёшли Б.Т. ва бир нечта шахсларга Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги агентликда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишликларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 53 000 АҚШ долларини олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Улар шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган. Ф.К. ва Б.М.лар ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.