2019 йил 12 май куни соат тахминан 16:00 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси П.Р. (2004 й.т.) Самарқанд шаҳар Беруний кўчасидаги «Ёшлик истироҳат боғи"да йиқилиб, тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига мурожаат қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Унга «бошнинг энса чап соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» ташхиси қўйилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.