Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева 89 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда дунёга келган. Илк бор «Бой ила хизматчи» картинасида суратга тушган. 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 2011 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон миллий академик театрида фаолият юритган.