2018 йил декабрдан Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Хотамбек Анварович Шокиров (1970 й. т.) Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Хотамбек Шокиров мазкур лавозимга май ойи бошида вазифасидан озод қилинган Шерзод Хаджизадаев ўрнига тайинланди.

Алимардон Эломонович Қаршиев (1971 й. т.) Тошкент ҳокимининг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлди. У 2011 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимининг худди шу масалалар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Алимардон Қаршиев шаҳар ҳокимиятининг ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимига ўтказилган Шуҳрат Турдиқулов билан ўрин алмашди.