Ўзбекистон Республикаси Олий судида Судьялар олий кенгаши қарорига кўра, биринчи беш йил муддатга судьялик лавозимига тайинланганларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Олий суд раиси К.Комилов судьяликнинг масъулияти, одил судловни амалга оширишда фақат қонунга таяниш лозимлиги ҳақида тўхталиб, судьялик лавозимига киришаётганларга омад тилади. Шундан сўнг илк бор судьяликка тайинланганлар қасамёд қабул қилди.

4 нафар илк бор судьяликка тайинланганларга судьялик гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси судьяларининг одоб-ахлоқ кодекси китоби топширилди.