Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва Тошкент вилояти божхона ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда компьютер қурилмаларини ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро Д.И. Қозоғистон Республикасида яшовчи Эрлан исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 169,3 млн. сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтиб, Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудида фуқаро Ё.С.га 105,0 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.