Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси биноси ёнида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ватан учун жон фидо қилган мард ўғлонлар сиймоси акс эттирилган «Хотира монументи» очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мажмуада ички ишлар тизимида самарали хизмат қилиб, жиноятчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 15 нафар фидойи инсон сиймоси акс эттирилган.