Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ахборот ресурс марказида китобларни QR-кодлар ёрдамида махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали хабар берди.

Барча китоблар arm.navoiy-uni.uz сайтидан юклаб олинмоқда. Махсус код орқали юклаб олиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати мунтазам равишда кенгайиб боради.

Мазкур қулай имконият талабаларнинг қимматли вақтларини тежашга ва бўш вақтларини кўпроқ китоб мутолаасига йўналтиришларига имкон бериши табиий.

Китобхонлик давлат миқёсида тарғиб этилаётган ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган қулайлик ёш китобсеварлар учун айни муддао бўлди.