9 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида содир бўлган ёнғинда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар қилди.

Ёнғин маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30да (Тошкент вақти билан 10:30 да) ичида ўзбекистонлик талабалар Мутал Юлдашев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Муминов (1996 йилда туғилган) бўлган квартирада содир бўлган. Натижада Ф.Муминов воқеа жойида вафот этган. М.Юлдашев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил касалхонасига олиб борилган.

Консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилди. Дипломатик ваколатхона вакиллари М.Юлдашевнинг аҳволидан ҳам хабар олди. Врачлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.

Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолат элчихона назоратда остида. Ҳанил касалхонаси раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб турибди ва фуқаро жасадини Ватанга жўнатиш масаласи устида иш олиб бормоқда.