Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий йил 6 майга ўтар кечаси Зангиота туманида яшовчи, руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли Ш. И. маст ҳолда Чортоқ маҳалласи Янгиҳаёт 4-тор кўчаси рақамсиз уйда ўзаро жанжал сабаб шу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган устани, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган 57 ёшли Р.Ш.нинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, Р.Ш. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ш. И. эса ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.