2019 йил 6 май куни соат 21:40 ларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Улар С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттиришиб, С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.