Қашқадарё вилоятида гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан Касби туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро И.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадоннинг ҳовли қисмида алоҳида тошлар билан ажратиб, ҳосили яхши бўлиши учун ўғитлар берилиб ишлов берилган ерда 68 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлигини яширин тарзда етиштираётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.