Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.