9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахт осмони узра фейрверк соат 21:00 да Халқлар дўстлиги майдонида ёғду сочади.

Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.