Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 5 май куни Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли Х.К. ўзининг «Дамас» русумли автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли Ж.А. бошқарувидаги «НОWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Дамас» автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этган. Шунингдек қолган йўловчилари, ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.