Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ қуролланган милицияси ўртасида Жиззах вилояти «Фориш» полигонида «Ҳамкорлик-2019» аксилтеррор ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Миллий гвардия бошқарма бошлиғи полковник Шуҳрат Ғаниевнинг маълум қилишича, машғулотлар уч босқичда ўтказилади: 1-босқич — якка тартибдаги тайёргарлик, 2-босқич — гуруҳ таркибидаги ва 3-босқич — взводлар тайёргарлиги. Ҳарбий-ўқув машғулотларининг давомийлиги тахминан икки ҳафта бўлади.

Меҳмонлар экстремал шароитларда Миллий гвардия техникалари ва қуролари билан танишди. Хитой Халқ қуролланган милициясига қўл жанги ва мотоциклларни бошқариш маҳорати намойиш этилди.

Фото

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.