3−5 май кунлари Тошкентда илк бор Landshaft Open ландшафт санъати фестивали бўлиб ўтди. Фестивал Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона яқинида Истиқлол ва Зарафшон кўчаларида ўтказилди.

Тадбир Тошкент ҳокимияти ташаббуси билан ташкил этилди, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати «Газета.uz"га. Фестивалга гуллар Flowers Garden иссиқхоналаридан етказиб берилди.

Фестивалга тақдим этилган гуллар орасида катарантус, бархитлар, «гоу-гоу», «бада бум» ва «бада бинг» бегония навлари, петуния, георгинлар, лобулярия, сальвия, чиннигул, пеларгония ва шер оғзи кабилар ўрин олди. Жами 2 млн тупга яқин гулдан фойдаланилди.

Фестивал доирасида келинлар паради ҳам ташкиллаштирилди.

Уч кун давомида фестивалга 200 мингга яқин киши ташриф буюрди.

Фото