Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Ҳиндистон ва Бангладешда «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларга боришни вақтинча тўхтатишга чақирди.

Жума куни Ҳиндистоннинг Ориссо штатига ёпирилган циклон қурбонлари сони 29 нафарга етди, дея хабар берди РИА Новости.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, циклон натижасида 2 миллиондан зиёд киши хавфли ҳудуддан эвакуация қилинди. Ҳудудда давлат муассасалари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспортлар ҳаракати тўхтатилди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси телефон рақамлари: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.