2019 йил 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказган.

ИИВ Жамоатчилик ваОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида С.У. касалхонага ётқизилиб, Т.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.