Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.

Сенат раиси ўз сўзида ялпи ички маҳсулот ва инвестицияларни жалб этиш масаласига тўхталиб ўтди.

«Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ҳажми жорий йилнинг 1-чорагида 5,3 фоизга ўсгани жаҳон миқёсида иқтисодий инқирознинг оқибатлари бартараф этилмаган бир шароитда Ўзбекистон тараққиёти ва халқимиз фаро-вонлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга реал воқеликдир.

Халқни рози қилишдек инсонпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан бўлган қулай инвестиция муҳитини яратиш натижасида мамлакатга киритилган жами инвестициялар ҳажми қарийб 30 фоизга ошгани эса, илғор технологияларва инновациялар, минглаб одамлар учун иш ўрни, бирсўз билан айтганда, эртанги куннинг янада ёруғ бўлишидан далолатдир.

Амалда 40,5 мингта иш ўрни яратилиб, одамларнинг барқарор даромадга эга бўлгани нафақат иқтисодий-ижтимоий, балки улкан сиёсий ва маънавий аҳамиятга ҳам эга ҳодисадир", — деди Ниғматилла Йўлдошев.

Сенат раиси шунингдек аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида ҳам фикр билдирди.

«Ҳеч бир мамлакатда муқобили учрамайдиган аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ҳақиқатда ҳайратланарлидир.

Эътибор беринг: жорий йилда намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда 15 мингдан зиёд, шаҳарлардаэса 15.700 га яқин хонадонни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи чоракнинг ўзида биргина қишлоқ жойларда 2.630 дан зиёд уйнинг фойдаланишга топширилгани мамлакат тарихидаги яна бир ёрқин саҳифадир.

Қисқа муддатларда «Обод қишлоқ» дастури асосида1 млн. 700 минг, «Обод маҳалла» дастури асосида эса қарийб 500 минг аҳолининг яшаш шароитлари яхшила-ниши, ҳеч муболағасиз, жаҳон амалиётида камдан-кам учрайдиган ноёб воқеликдир", — деди Ниғматилла Йўлдошев.