Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.

Сенат раиси ногиронликни белгилаш борасидаги камчиликлар ҳақида фикр билдирди.

«Сенатга фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни эътиборга олиб, яна бир муаммо — ногиронликни белгилаш борасидаги камчиликлар сабабларини дастлабки тарзда ўрганиб чиқдик.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 608 мингдан зиёд шахслар истиқомат қилади. Уларга зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилган, Давлат бюджетидан салмоқли маблағлар йўналтирилмоқда.

Бироқ, ногиронларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни белгилашда қатор қийинчиликлар ва сунъий тўсиқлар юзага келмоқда. Хусусан, норматив — ҳуқуқий ҳужжатлардаги тафовутлар ҳамда ташкилий ишлардаги хатоликлар туфайли ногироннинг анатомик ва физиологик нуқсонлари аниқ кўринибтурганига қарамасдан, улар қатор тиббий кўрикларданқайта-қайта ўтмоқда, мутахассисларнинг эшиги олдида асоссиз равишда қўштирноқ ичида «мурувват» кутмоқда.

Бундан ташқари, тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ногиронлардан асоссиз талаб этилмоқда. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма, фуқаролар йиғинидан маълумотнома, никоҳ гувоҳномаси, ишдан бўшаганлик тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Шу ўринда савол туғилади: табиатан шундоқ ҳам кўнгли яриминсонларни сарсон қилиш кимга ва нима учун керак? Йиллар давомида амалда бўлган талаб ва меъёрларни замонга мос тарзда такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар нега шу пайтгача кўрилмаяпти?

Бюджет маблағларини мақсадли сарфлашни иддао қилаётган мутасаддиларнинг талаблари фақат ногиронларга қаратилганми? Бу борада ҳукумат чуқур таҳлиллар ўтказиб, муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўришига умид қиламиз", — деди Ниғматилла Йўлдошев.