3 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 19-ялпи мажлисида «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Ҳужжатга кўра, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

  • қайта тикланувчи энерния манбаларидан энергия ишлаб чиқариш ускуналари бўйича мол-мулк солиғи, ушбу ускуналар ўрнатилган участкалар бўйича ер солиғи, улар ишлаб чиқараётган энергия, 10 йил муддатга;
  • «Ўзбекгидроэнерго» компанияси таркибидаги корхоналар сотаётган энергия қисмида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ускуналар ишлаб чиқарувчиси давлат рўйхатидан ўткизилгандан 5 йил муддатга барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинади.

Қонун билан турар жой биноларидан энергоресурс тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни бошлаган ойдан уч йил муддатга жисмоний шахсларнинг мол-улк ва ер солиғидан озод қилинади.

Ҳужжатга кўра, ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ва иссиқлик энергияси, шунингдек биогаз ва биомасса ишлаб чиқаришда рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси ишлаб чиқарувчиларига блок-станция шартлари билан ягона электр энергияси тизимлари тармоқларига улана оладилар. Ушбу манбалардан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиларига эса ҳудудий ва магистрал иссиқлик тармоқларига уланиш тақиқланади.