1 май куни иккинчи йилдирки Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида танк биатлони бўйича мусобақа старт олди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Мамлакат ҳарбий округлари экипажлари Т-62, Т-64 ва Т-72 русумли танкларда иштирок этмоқда. Улар кечув, тепалик, қиялик, эскарп (танкларга қарши жарсимон жарлик — таҳр.), танкларга қарши ўралар ва миналаштирилган майдонлардан ўтишлари керак. шундан сўнг ҳарбий хизматчилар асосий замбарак ва пулемётдан нишонга аниқ ўқ узишда мусобақалашади.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Бахтиёр Ўролбоевнинг таъкидлашича, энг яхши натижаларни қайд этган ҳарбий хизматчилар мамлакат шарафини жаҳон аренасида ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон танкчилари жорий йилда Халқаро армия ўйинларида иштирок этади.

Танк экипажлари беллашувининг финали 5 май куни «Чирчиқ» полигонида 9:00 да бошланади. Кириш эркин. Мусобақалардан ташқари, байрам концерти ҳамда замонавий ва Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги техникалар намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Фото