Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган ҳолда Рамазон ойи 6 майдан бошланиши қайд этилган.

Маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа идораларга ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратиш топширилди.